Politico: Хитой билвосита ҳусийларга ҳомийлик қилади

Politico: Хитой билвосита ҳусийларга ҳомийлик қилади

Хитой била туриб ёки билмаган ҳолда Қизил денгизда қароқчилик билан шуғулланувчи яманлик ҳусийларни қўллаб-қувватламоқда, чунки у Эрон нефтини сотиб олади, Эрон эса энергия экспортидан олган пуллари билан бутун Яқин Шарқ минтақасида, жумладан Яманда террорчиларга ҳомийлик қилади, деб ёзади Politico.

Хитой Эрон нефт экспортининг қарийб 90 фоизини, шу жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг бир қисми бўлган Қудс кучлари томонидан экспорт қилинадиган нефтни сотиб олади. Айнан Ал-Қудс кучлари хориждаги операцияларни бошқаради ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ ёки Ямандаги Анасоруллоҳ каби хорижий гуруҳлар билан алоқаларни давом эттиради.

Аслида Хитой ўзига зарар етказмоқда, чунки Қизил денгизда юк ташиш тўхтатилиши ва Осиё ва Европа ўртасидаги йўналишнинг кўпайишидан биринчи навбатда Хитой компаниялари жабр кўрмоқда. Шу билан бирга, ҳусийлар Хитой кемаларига тегмасликка ваъда беришди, лекин улар ваъдаларини бажармадилар ва вақти-вақти билан уларга ҳам ҳужум қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!