Покистонда қуролли ҳужум. Қурбонлар бор

Покистонда қуролли ҳужум. Қурбонлар бор

Покистоннинг Балужистон вилоятида ишчилар яшайдиган шаҳарчага уюштирилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди.

Dawn газетасининг ёзишича, номаълум шахслар Ҳарнай минтақасидаги ишчилар лагерига ҳужум қилиб, тартибсиз ўт очган. Расмийларнинг айтишича, ишчилар ҳукумат биноси лойиҳаси учун қурилиш майдончасида ишлаган.

Ҳеч бир ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Балужистон озодлик армиясининг айирмачилари тинч аҳоли ва ҳарбийларга тез-тез ҳужумлар уюштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!