Почта жўнатмаси орқали ноқонуний олиб киришга уринилган буюмлар тўхтатиб қолинди

Почта жўнатмаси орқали ноқонуний олиб киришга уринилган буюмлар тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона декларациясини бузиш ҳолатининг олдини олишди. Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда хабар қилди.

Қўқон шаҳрида яшовчи Т.Р.исмли шахс номига Украинадан юборилган почта жўнатмаси кўздан кечирилганда, тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган тилла ва кумушдан ишланган 24 та зирак ва узуклар тўплами борлиги аниқланди. Текширувлар давомида оғирлиги 284 гр бўлган мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 42,5 млн сўмни ташкил этган.

8 кундан сўнг худди шу шахс номига Украинадан юборилган товар-моддий бойликлари божхона назоратидан ўтказилганда яна қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу галги жўнатмада ҳам дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 47,5 млн сўмлик, умумий оғирлиги 238 гр бўлган турли хил тилла ва кумуш тақинчоқлар юборилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Умумжаҳон почта Конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш” қоидаларига асосан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини почта жўнатмалари орқали юбориш ман этилган.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!