Почеттино Мессини алмаштиргани ҳақида: "Кимгадир ёқмаслиги мумкин. Аммо бу мураббийнинг иши"
"ПСЖ" устози Маурисио Почеттино Лионель Месси ҳақидаги баҳсли қарорига изоҳ берди. Aргентиналик мутахассис "Лион"га қарши ўйинда (2:1) аргентиналикни алмаштиришга журъат этганди. Месси бундан ғазабланди.
"Бизда яхши футболчилар кўп. Мураббий қарор қабул қилиш учун скамейканинг ёнида туради.
Кимгадир ёқиши, кимгадир ёқмаслиги мумкин. Мен аллақачон у нимани ҳис қилаётганини сўрадим. Месси ҳеч қандай муаммо йўқ деб жавоб берди", - дея тушунтирди Почеттино.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).