“Playstation” ўйингоҳидаги ўғирлик фош этилди

“Playstation” ўйингоҳидаги ўғирлик фош этилди

Шу йил 2 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 28 февралга ўтар кечаси номаълум шахс А.Темур кўчасида жойлашган унга тегишли бўлган Playstation ўйингоҳи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, у ердан 900 минг сўм пули, 6 дона Sony Playstation ўйин аппаратлари ва 36 дона ўйин аппаратларининг бошқарув пультларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Т.Малик кўчасида яшовчи И.Т., Б.Қ., Бобур кўчасида яшовчи М.В. ва Сўғдиёна кўчасида яшовчи Ж.О.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!