New York Times газетанинг ёзишича, ана шундай сценарийлардан бири Украина қўшинлари томонидан Кремлга зарба беришдир. Бундай ҳолда, АҚШ ҳарбийлари можаронинг оммавий равишда кучайишини, шу жумладан Россияда умумий сафарбарлик эълон қилинишини ва тактик ядровий қуролдан фойдаланиш мумкинлигини ёки Москва томонидан жамоатчилик қўрқуви туфайли можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлашни таклиф қилиши мумки дейилади мақолада. Қўшма Штатлар Киев томонидан бундай зарба бериш эҳтимолидан жиддий хавотирда, шунинг учун улар узоқ масофага учувчи ракеталарни киритиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эмас.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ раҳбариятига кўра, можаронинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа кутилмаган ҳолатлар Россия ёки Украина президентларининг ўлими, шунингдек, Россия қуролли кучлари рахбариятини олиб ташлаши бўлиши мумкин. Бироқ, газета бу ҳолатларда воқеалар ривожининг эҳтимолий тафсилотларини келтирмаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.