АҚШ Исроил армиясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий таҳдидларга қарши чоралар кўришда унга тўлиқ ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет исроиллик ҳамкасби Исроил Кац билан телефон орқали суҳбатда маълум қилди.
«Вазир Ҳегсет АҚШ президенти Трамп раҳбарлигида Қўшма Штатлар Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва Исроил минтақадаги намунали иттифоқчи эканини таъкидлади.»
Шанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилга 907 кг (2000 фунт) оғирликдаги авиабомбаларни етказиб беришга рухсат берди. Бу тақиқ илгари Жо Байден маъмурияти томонидан жорий этилган эди.
Янги Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет аввал ҳам исломга қарши кескин баёнотлари билан танилган. 2015 йилда Трампнинг ҳозирги мудофаа вазири лавозимига номзод «Барча мусулмонларни ўлдириш керак» деган чақириғи билан эътиборга тушган.
2020 йилда нашр этилган «Америка салиб юриши» номли китобида Ҳегсет «Ислом ҳеч қачон тинчлик дини бўлмаган» дея таъкидлайди ва Исроилнинг Фаластиндаги ҳарбий ҳаракатларини ХИ асрдаги биринчи салиб юришига қиёслайди.
💬 «Бизнинг вазиятимиз ХI асрга ўхшайди. Биз жанг қилишни истамаймиз, лекин минг йил аввалги христиан биродарларимиз каби бунга мажбурмиз», – деб ёзади Ҳегсет ўз китобида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.