Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институти бир муддат "ўзбек музейи"га айланди

Париждаги Лувр музейи ва Араб дунёси институти бир муддат "ўзбек музейи"га айланди

Ўзбекистон ва Франция Президентлари икки йирик - Луврда – "Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида", Араб дунёси институтида эса “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаларини расмий очиб бердилар.

Ҳар икки кўргазма ҳам Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган. Луврдаги кўргазма милоддан аввалги V-VI-асрлардан темурийлар давригача бўлган даврни қамраб олган бўлиб, институтда XIX-XX-аср ўрталарига оид экспонатлар, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат музейларидан Туркистон авангардига оид суратлар тақдим этилган.

Луврдаги кўргазманинг очилишида Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг рафиқаси тақдим этилган кўргазмага юқори баҳо беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!