“Париж-2024” ташкилий қўмитаси чипта сотуви дастурини эълон қилди

“Париж-2024” ташкилий қўмитаси чипта сотуви дастурини эълон қилди

2024 йил Франция пойтахти Парижда ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мухлислар учун мўлжалланган чипталар сотуви бўйича дастур ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Олимпия ўйинларини тўғридан-тўғри кўриш учун Парижга келадиган хорижий ва маҳаллий томошабин чипталар тўпламини онлайн сотиб олиш учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Ҳақиқий ишқибозлар учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёни жорий йил 1 декабрдан келгуси йил 31 январгача давом этади.

Муайян спорт тури бўйича баҳсларни томоша қилиш имконини берадиган бир марталик чипталар 2023 йил май ойида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Паралимпия ўйинлари чипталари савдоси эса 2023 йил кузда амалга оширилади.

“Париж-2024” ташкилий қўмитаси "ҳамма учун очиқ", дея эълон қилган дастур доирасидаги чипталар баҳоси 24 евродан бошланади. Таъкидланишича, эркин савдога чиқариладиган Олимпиада чипталарининг, деярли, ярми 50 евродан кам нархда сотилиши кутиляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!