Пандемия даврида энг даромадли ва юқори ҳақ тўланадиган касблар маълум қилинди

Пандемия даврида энг даромадли ва юқори ҳақ тўланадиган касблар маълум қилинди

Таҳлилчилар коронавирус пандемияси даврида энг даромадли ва юқори ҳақ тўланадиган касблар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» газетаси «Aвито» хизматининг маълумотига асосланиб хабар бермоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатда ўртача иш ҳақи ойига 40 минг рублдан ошган.
Яқинда шифокорлар энг кўп ҳақ тўланадиган мутахассисликлар қаторига киришди, бу соҳада ўртача ойлик 45,2 минг рублни ташкил қилади.

Қурилиш сегментида ўртача ҳисобда 58 минг рубл даромад топилади, шунингдек, 5-қаторга автомобилсозлик соҳасидаги касблар гуруҳи киради - 47,6 минг, транспорт ва логистика соҳаси - 46,4 минг рубл.

Дастлабки бешликни фитнес клублари ва гўзаллик салонларининг ходимлари ёпадилар (43,8 минг рубл).
Июн ойининг охирида, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, CОВИД-19 эпидемияси туфайли мамлакатда 15 миллионга яқин одам иш фаолиятини тўхтатгани, 680 мингга яқин иш ўрни қисқартирилганини эълон қилди. Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб икки миллион киши расмий равишда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган. Расмийлар меҳнат бозори иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чоралари орқали барқарорлашишига умид қилмоқда. Вазирлик бир йил ичида меҳнат бозори инқирозгача бўлган кўрсаткичларга қайтиши мумкин деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!