Охирги 11 ойда қанча судья жаримага тортилиб, яна қанчаси ишдан бўшатилгани маълум бўлди

Охирги 11 ойда қанча судья жаримага тортилиб, яна қанчаси ишдан бўшатилгани маълум бўлди

30 ноябрь куни Олий судда “Одил судловни таъминлаш – Ўзбекистонни коррупциядан холи ҳудудга айлантиришнинг муҳим омили” мавзуида ўтказилган конференция давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари айрим судьялар томонидан Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларини бузганлик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари содир этганликлари ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди баёнотида маълум қилинди.

Фақат ҳолатлар айтилиб, кўрилган чоралар ҳақида гапирилмаганлиги сабабли, бу масала тушунмовчиликлар келтириб, қатор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.  

Шу ўринда жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ҳақиқатдан ҳам ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 27 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилганлиги, шунингдек 8 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги маълум қилинади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!