Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашди

ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2024 йил 20 май куни Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов Остона шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказган. Мулоқотда саноат, инвестициявий, интеллектуал ҳамкорлик, маданий ва минтақалараро алоқаларнинг юқори динамикаси Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида энг яхши натижаларга эришишга қаратилгани қайд этилади.

Ўзаро мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 20-21 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!