Хитой унинг яхлитлигини бузадиган ҳар қандай ҳаракатларга жавоб беришини айтди

Хитой унинг яхлитлигини бузадиган ҳар қандай ҳаракатларга жавоб беришини айтди

ХХР ҳудудий яхлитлигига таҳдид соладиган ва «ягона Хитой» тамойилига қарши ҳар қандай ҳаракатлар дарҳол жавоб олади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин брифингда маълум қилди.

«Ягона Хитой» тамойилига зид бўлган ва Хитой Халқ Республикасининг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракат Хитойдан дарҳол ва қатъий жавоб олади”, деди ТИВ вакили.

Шунингдек, у Хитой «Қўшма Штатлар ва Тайвань ўртасидаги расмий алмашувларнинг ҳар қандай шаклига қатъий қаршилик кўрсатишини, шунингдек, Қўшма Штатларнинг ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай баҳона билан орол ишларига аралашишига қарши эканлигини» таъкидлади. Ван Вэньбинь «ягона Хитой» тамойилига амал қилиш «ҳар қандай хорижий давлат учун ХХР билан муносабатларни ривожлантиришнинг сиёсий асоси ва зарур шарти» эканлигини эслатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!