ОТМга кириш имтиҳони: қанча абитуриентга жой тайёрланмоқда?

ОТМга кириш имтиҳони: қанча абитуриентга жой тайёрланмоқда?

Бугун, 9 июль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат тест маркази ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирок этди.

Давлат тест маркази директори Каримов Маджит Маликович кимриш имтиҳонлари ҳақида маълумот берди:

Бугунги кунга қадар олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари ўтказиладиган 70 та бинода тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Биноларни жиҳозлаш ишлари 20 июлга қадар якунлаш режалаштирилган.

Биноларда бир вақтда 840 та гуруҳ учун, яъни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда 25 минг 200 нафар абитуриентга жой тайёрланмоқда.

Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга дезинфекция йўлакчаси орқали, тана ҳарорати текширилиб, тиббий ниқоб ва резина қўлқопда киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!