Отасига алимент тўламаган фарзандга қамоқ жазоси тайинланди

Отасига алимент тўламаган фарзандга қамоқ жазоси тайинланди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи С.Э.нинг отаси меҳнат қобилиятини йўқотгач, ўзгалар эътиборига муҳтож бўлиб қолди. Шу боис фарзандидан умид қилди. Отаси ҳолидан хабар олишни хоҳламаган ўғилга нисбатан шу йилнинг 16 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан ҳар ойда 200 минг сўм алимент пули тўлаб туриш ҳақида ижро ҳужжати кучга кирди. Афсуски, шундан сўнг ҳам бемеҳр ўғил отанинг моддий-маънавий эҳтиёжлари ҳақида бирров ўйлаб кўрмади.

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди ушбу масалани кўриб чиқиб, қарздор С.Э.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!