Отабеков: "Ўзбекистонда яна карантин кучайтирилиши мумкин, фақат..."

Отабеков: "Ўзбекистонда яна карантин кучайтирилиши мумкин, фақат..."

Ўзбекистон ҳукумати агар COVID-19 қайд этиш ҳолатлари юқори тезликда ошиб бораверса қатъий карантин чораларига қайтишга қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

"Сўнгги кунларда ҳар куни 600дан ошик янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Чунки аҳоли карантин қоидаларига тўла риоя этмаяпти. Вируснинг кенг тарқалиб кетиш эҳтимоли юқори, бунинг натижасида эса вазият оғирлашиши мумкин. Ҳукумат эса вазиятдан келиб чиқиб бир қатор чекловчи чораларни, жумладан қатъий карантин жорий қилишга мажбур бўлади.

Фикримча, бу лекин икки ой аввалгидек кенг кўламли карантин бўлмайди. Бироқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга йўналтирилган турли вариантлар бўлиши мумкин.

Республика аҳолиси муайян ва оддий мажбуриятлар - ниқобни тўғри тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептиклардан фойдаланиш ва қўлларни тез-тез ювиш масъулиятини унутмаслиги керак", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!