Остонада полиция ходимлари муштлашди: барча “паҳлавонлар” ишдан бўшатилди - видео

Остонада полиция ходимлари муштлашди: барча “паҳлавонлар” ишдан бўшатилди - видео

Муштлашувда иштирок этган беш нафар полиция ходимлари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Остона полиция департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Полиция ходимлари ўртасида юз берган муштлашув видео интернетда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Текширув натижаси бўйича йўл-патруль полиция рота командири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Йўл-патруль полиция раҳбарияти қаттиқ интизомий жазога тортилди. Муштлашув беш нафар иштирокчиси: икки нафар участка полиция инспекторлари ва уч нафар йўл-патруль полиция ходимлари ички ишлар органларидан бўшатилди , - деб маълум қилишди департамент вакиллари.

Бу видеоролик Instagram ва Facebook тармоғининг бир неча гуруҳларда жойлаштирилганди. Ҳозирда бир нечтаси ўчирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!