Эрон терма жамоаси футболчиларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирдагина футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Аҳмад Дунямолий маълум қилди.
“Агар АҚШда миллий терма жамоа ўйинчиларининг хавфсизлиги кафолатланадиган бўлса, биз Жаҳон чемпионатига борамиз. Бизнинг профессионал вазифамиз — миллий терма жамоани Жаҳон чемпионатига тайёрлаш. Бироқ мусобақада қатнашиш бўйича якуний қарор ҳукумат ҳамда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан қабул қилинади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.
13 март куни Дунямолий Эрон томони 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги миллий терма жамоа ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни истаётгани ва бу борада Мехико шаҳри расмийлари билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Эрон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар манзилини ўзгартирмасликка қарор қилган.
Сўнгги ҳафталарда Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки атрофида турли хабарлар тарқалди. Дастлаб мамлакат спорт вазири жамоа турнирда қатнашмаслигини эълон қилган бўлса, кўп ўтмай футбол федерацияси президенти Меҳди Тож бу маълумотни рад этган. Унинг сўзларига кўра, Эрон бойкот ниятида эмас, аксинча, FIFA билан ўйинларни Мексикага кўчириш бўйича музокара олиб борган.
Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларини АҚШ ҳудудида ўтказиши белгиланган. Бироқ февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операция бошлагани ҳамда Теҳроннинг бунга жавоб зарбалари вазиятни кескинлаштириб юборди.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси “B” гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан куч синашади. Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.