Осиё чемпионатида жанг қиладиган таркиб аниқ бўлди
30 ноябрь – 11 декабрь кунлари Таиланд бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Айни пайтга келиб, Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг мусобақа учун таркиби эълон қилинди. Унга кўра, қуйидаги ҳамюртларимиз бўлажак қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63.5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужбилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асатуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Эътиборлиси, Олимпиада чемпионлари — Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновлар ушбу таркибга киритилмаган. Баҳодир Жалолов эса ҳаваскор бокс билан хайрлашган.