Орбаннинг партияси Европарламент сайловида ғалаба қозонди, аммо...

Орбаннинг партияси Европарламент сайловида ғалаба қозонди, аммо...

Орбаннинг партияси Европарламент сайловида ғалаба қозонди, аммо 2019 йилга нисбатан 8% кам натижага эришди.

Бу унинг Венгриядаги 14 йиллик бошқарувидаги энг ёмон натижасидир. "Фидес" 90% овозни санаб чиқилганидан сўнг 44% натижа билан (2019 йилда 52%) ғалаба қозонди. Орбаннинг асосий рақиби Петер Мадярнинг "Тиса" партияси 30% овоз олди.

Дастлабки натижалар эълон қилингандан сўнг, Венгрия Бош вазири венгрияликлар шу билан тинчлик тарафдори эканликларини айтиб ўтди (Украинадаги уруш шароитида). Мадяр, аксинча, Орбан партиясининг паст кўрсаткичлари амалдаги бош вазир ҳокимиятининг "интиқомининг бошланиши" дан далолат беради, дея таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!