Ғазо секторида ХАМАС томонидан ушлаб турилган гаровдаги шахслар орасида тирик қолганларнинг сони 20 нафардан ошмаслиги мумкин. Афсуски, уларнинг ҳалок бўлганини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Бу ҳақда исроиллик манбалар маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
«20 нафардан кўп эмас, уларнинг ўлимлари ҳақида маълумот йўқ», – деди агентлик суҳбатдоши.
Исроил томонининг сўнгги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда ХАМАСнинг қўлида тирик ва ҳалок бўлганларни қўшиб ҳисоблаганда тахминан 50 нафар гаровдаги шахс қолган.
24 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ХАМАСнинг Фаластин анклавида оташкесим бўйича таклифга билдирган жавоби муносабати билан 6 июлдан буён Доҳа шаҳрида ўтказилаётган музокаралардаги делегацияни қайтаришни буюрди.
Сўнгги музокаралар доирасидаги ташаббусларга кўра, келишилган 60 кунлик оташкесим давомида ХАМАС Исроилга 10 нафар тирик гаровдаги шахс ва Ғазода ҳалок бўлган 18 кишининг жасадини топшириши керак эди. Исроил эса шу даврда узоқ муддатга қамалган 150 нафар фаластинликни ҳамда 2023 йил октябрида Исроил ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғазо секторида ҳибсга олинган 1100 нафар одамни озод қилиш мажбуриятини олар эди. Бундан ташқари, эҳтимолий келишувларга кўра, Ғазо аҳолисига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажми сезиларли даражада оширилиши керак эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.