Оққўрғонда меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди

Оққўрғонда меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди, деб хабар бермоқда «Postda.uz».

Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилган. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда маст ҳолдаги Д.Х. ҳамда М.Р.нинг бирга яшаган 64 ёшли отаси М.Р. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Ўзаро жанжал пайтида эса аёл М.Р.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. М.Р. олган жароҳати оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!