Украина армияси қарши ҳужумда муваффақиятга эришмоқда, деди Оқ уйнинг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги иштирокига бағишланган брифингда. Эшиттириш АҚШ Давлат департаментининг YouTube’даги каналида трансляция қилинди.
“Украина қарши ҳужумдаги муваффақиятини давом эттирмоқда”, — деди Кирби бундай фикрга асос бўладиган маълумотларни келтирмасдан.
Шу билан бирга, у АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги учрашувда Украина етакчиси Владимир Зеленскийдан жанг майдонидаги вазият ҳақида билиб олишга умид қилаётганини таъкидлади.
Украина ёз бошидан буён қарши ҳужум амалиётларини олиб бормоқда. Сентябрь ойининг ўрталарида Зеленский қарши ҳужум жараёнини No Happy End (“Бахтли тугамайди”) ибораси билан тасвирлаганди. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари жуда кўп одамларни йўқотди, Россия осмондаги устунлиги туфайли Украинанинг ҳужумини тўхтатмоқда.
18 сентябрь куни Зеленский CBS телеканали билан интервьюсида Украинанинг қарши ҳужуми суръатига изоҳ берди.
“Бу қийин вазият, сизга очиқ гапираман. Биздаги ташаббуснинг ўзи плюс. Бу жуда муҳим. Рус босқинчиларининг юришини тўхтатиб, ҳужумга ўтилди. Шунга қарамай, ҳаракат унчалик тез эмас. Аммо биз учун ҳар куни олдинга силжиётганимиз муҳим”, — деди у.
Украина президентининг таъкидлашича, украин қўшинлари ҳатто юз метр бўлса ҳам, имкон қадар олдинга силжиши керак.
“Путиннинг тин олишига йўл қўймаслигимиз керак”, — деди Зеленский.
У, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг ҳужуми об-ҳавога боғлиқ эмаслигига ишонтирди: ҳозирда баъзи Ғарб таҳлилчилари яқин орада кузги лойгарчилик бошланиши ҳақида хавотир билан огоҳлантирмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.