Она тилининг инсон тарбиясидаги ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди

A A A
Она тилининг инсон тарбиясидаги ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Назаров билан ЎзА мухбирининг суҳбати она тилимиз ривожи йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, айни пайтда адабий тилни асраш ва ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида бўлди.

21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

– Ўзбек тилини ривожлантириш учун фан ва техника илдам одимлаётган бугунги замонда нималарга эътибор бериш зарур?

– Мустақиллигимизни қўлга киритишнинг қутлуғ жараёни ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши билан бошланди. Шунингдек, бу саъй-ҳаракат миллатимизни жипслаштирди. Ўша пайтларда давлат идоралари қошида ўзбек тилини ўрганиш тўгараклари очилиб, ходимлар малакаси оширилди. Ўйлашимча, бугунги кунда ҳам бунга эҳтиёж бордек кўринади. Сабаби ўзбек бўлиб тилимизни билмайдиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар оилада бошқа тилда гаплашган, ўқиган бўлиб, мулоқотда, хат-ҳужжатларда ҳам ўзбек тилидан фойдаланмайди...

Мамлакатимиз жадал ривожланмоқда. Бу жараён ўзбек тилининг аҳамиятини оширишга ҳам хизмат қилди. Бунинг замирида халқимизнинг манфаати ҳам турибди. Эндиликда лотин алифбосидаги ўзбек тилини компьютерлаштириш, интернет тармоғида кенг оммалаштириш муҳим масалалардан бирига айланди. Шунингдек, ёз фаслида чет давлатлардаги элчихоналаримиз қошида ўзбек тилини ўқитиш дарсларини ташкил қилиш керак. Токи Ўзбекистонга келишни истовчи, тилимизни ўрганишга қизиқувчи хорижлик сайёҳлар, тадбиркорлар, олимлар ва талабаларга қулайлик бўлсин. Бу ишлар келгусида бошқа давлатлар билан халқаро алоқаларимизни ривожлантиришга, туризмни кенгайтиришга хизмат қилади. Идоралараро, интернет орқали ҳужжатлар алмашиш шакли деярли рус тилида бўлиб кетди. Бир томондан олиб қараганда рус тилини биладиган миллатлар учун бу анча қулай. Бироқ давлат тили ҳақида гап кетганда бу масалага жиддий эътибор зарур. Булар ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига, ўзбек тилимизнинг ривожланишига тўсиқ бўлади.

– Реклама ва эълонлар матнида миллий тилимиз даражасини қандай баҳолайсиз? Бу жараёнда тилнинг амалдаги меъёрларига тўла амал қилинаяптими?

– Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида мунтазам гапирилиб, жамоатчилик эътибори шу масалага қаратилмоқда.

Бугун кўчаларимиздаги катта-катта афиша, реклама ва эълонларга қараганимизда инглиз, рус тилларида аралаштириб ёзилган жумлаларни кўп кузатамиз. Баъзилар “Бу замон талаби...”, дея изоҳ беради. Реклама соҳаси ривожи учун бу ишлар керакдир. Аммо бу она тилимизни бузиб фойдаланиш мумкин, дегани эмас-ку. Рекламаларда ўзбек тилидаги сўзларнинг муқобилидан фойдаланиб, маҳсулотнинг фойдалилиги ҳақида аҳолига ахборот бериш мумкин. Аслида ўз маҳсулотини сотаётган тадбиркор фақат ўз манфаатини ўйламай, реклама орқали ўзбек тилидан унумли фойдаланиши керак. Дунёдаги энг машҳур тижорат компаниялари тажрибасида ҳам бу масалага алоҳида аҳамият берилади. Шу орқали уларни танияпмиз ва билаяпмиз, ахир.

– Тилнинг ривожланиши, давр билан узвий шаклланиши, ижтимоий ҳодисага эга бўлишида унинг қандай шаклда ёзилиши муҳимми? Шу жумладан, кирилл ва лотин ёзуви асосида ўзбек алифболарининг кундалик ижтимоий ҳаётимиздаги аҳамияти хусусида нима дея оласиз?

– Ўзбекистонда мана бир неча йилдирки, лотин ва кирилл ёзуви асосидаги ўзбек алифболаридан баравар фойдаланиб келинади. Таълим тизими, маориф соҳасида лотин ёзувидан фойдаланиш борасида анча ишлар қилинди. Лекин, ҳалигача бу масала ўзининг аниқ ечимини топмаган. Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосига ўтиш ҳамон оқсаб келмоқда.

Шундай вазиятда давлатимиз томонидан бирдан лотин ёзувига ўтилмай секин-аста босқичма-босқич амалга ошрилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли манфаатларини ўйлаб қилинганидан далолатдир. Тил ва алифбо масаласига юзаки ёндашиб бўлмайди. Бу жараёнда аҳолининг барча қатламларининг талаб ва истакларини ҳам эътиборга олиш даркор. Аслида икки алифбони бир-биридан устун қўйиб бўлмаса ҳам келгусида жамиятимиз тараққиётига кўпроқ хизмат қиладиганига кўпроқ аҳамият бериш зарур, деб ўйлайман. Барча соҳалар компьютерлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб бормоқда. Лотин ёзувидан кўпчилик давлатлар айнан компьютер ва интернет соҳасида кенг фойдаланади. Ваҳоланки, хитой иероглифлари ҳам анча кўп бўлишига қарамай замонавий компьютерлар тилида ишлатилади. Бу эса Хитой давлати ва халқининг барча соҳаларда ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фикримча лотин алифбосига ўтишда айнан шу жиҳатларни эътиборга олиш зарур.

– Ўзбек адабий тилининг шаклланишида ижодкорларимиз қандай фидойилик кўрсатмоқда?

– Тил бойлиги инсоннинг маданияти, савияси, билимини кўрсатувчи омилдир. Бунинг учун, энг аввало, бадиий асарларни кўп ўқиш лозим, деб ўйлайман. Жумладан, Ғофур Ғуломнинг прозасига етадигани йўқ бўлса керак. Унинг ижодида доим халқ билан яқиндан муносабатда бўлиш, инсонлар турмуш тарзи, дунёқарашини ўз асарларида акс эттириш устуворлик касб этади. У халқона тилда, турли қочиримларни усталик билан қўллай олгани учун ҳам асарларини ўзимизга яқин олиб, севиб ўқиймиз.

Она тилимизнинг инсон тарбиясидаги ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Шу маънода адабиётимиз тили ниҳоятда гўзалдир. Масалан, Алишер Навоий бобомиздан кейин яқин ўтмишдаги Абдулла Қодирий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, шунингдек, замондошларимиз Хуршид Дўстмуҳаммад ва Исажон Султоннинг ижодида буни кўриш мумкин. Бу ижодкорларнинг асарларида ўзбек тилининг таровати кишига катта маънавий озуқа беради. Энди ёзувчининг ёзувчилигини, шоирнинг шоирлигини билдирадиган ўнлаб, юзлаб сифатлари бўлса, улар орасида бадиий тилсиз асар мукаммал бўлиши мумкин эмас. Чунки инсон туйғуси, ҳиссиётини, атрофимизни ўраб турган бутун борлиқни фақат сўз ифодалайди. Шундай экан, бадиий адабиёт мувафаққиятини белгиловчи жиҳат – бу тил.

Бундан ташқари, илмий адабиёт тилига келганда оқсашларимиз оз эмас. Агар инглиз, рус тилларида илмий асар ёзадиган бўлсак бошқа халқлар ҳам ўқийди. Бироқ ўзбек тилида ёзиш мумкин бўлган жараёнларни бошқа тилларда баён этиш тилимиз тараққиётига салбий таъсир қўрсатади. Бунда ўзбек тилининг манфаатини кўзлаб айтаяпман. Тўғри баъзида мутахассисларимиз ўз илмий ишларида ўзбекча терминларни топишга қийналиб, бошқа тилларда тезроқ якунлашга ҳаракат қилади. Лекин қачонгача бу жараён давом этади. Қийинчиликни ўз бўйнига олиб олимларимиз ўз асарини ўзбек тилида ёзиши ҳам муҳимдир. Пировардида, тилимизнинг янги қирралари ҳам очилади. Энг асосийси, ёшларимизнинг тафаккури ривожига ҳисса қўшилиб, ўша соҳанинг оммалашишига хизмат қилади.

– Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани ҳам она тилимизга кўрсатилаётган улкан эътиборнинг ёрқин кўриниши бўлди. Соҳани ривожлантириш, ёшларнинг билим олиши учун ўтган вақт давомида қилинган саъй-ҳаракатлар хусусида қандай фикрдасиз?

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бу ташаббуси, шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш, ўзбек адабиёти намуналарини чет тилларга таржима қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги университет ўзбек халқининг миллий ўзлигини, миллий маънавиятини дунёга кўрсатишга, бу борада малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади. Эндиликда ёшларимиз ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятларини чуқур ўрганмоқда. Бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш мақсадида таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитилмоқда.

Тилимизни эъзозлаш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашда буюк боболаримизнинг ҳаёти ва фаолияти катта ибрат мактабидир. Бунга улуғ мутафаккир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби кўплаб инсонларнинг ижоди мисол бўла олади. Улар ижодидаги нафислик орқали тилимизнинг беқиёс гўзаллиги ҳамда бой имкониятлари намоён бўлган бўлса, илмий асарларида унинг ривожланиш йўллари таҳлил қилинган. “Муҳокамат ул-луғатайн” асари Алишер Навоийнинг нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки ўзбек адабий тилининг тарғиботчиси ва фидойиси эканидан далолат беради. Шунингдек, Бобур Мирзо кашф этган алифбо – “Хатти Бобурий”да кўчирилган Қуръони карим нусхаси ҳам бугун ёшларимизга ҳақиқий ўрнак бўлмоғи даркор.

Умуман олганда, давлат тили мақомига эга тилимиз ривожи, уни асраш ва тараққий эттириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Қирғизистонда аёл 43 минг долларни фолбин тавсияси билан қабрга кўмди

Ҳужжатга кўра, фолбин аёлга пулларни фақат доллар кўмишни буюрган, акс ҳолда натижа бўлмаслигини айтган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.