“Омония” футболчиси Европа Лигаси тарихидаги энг узун голни урди

“Омония” футболчиси Европа Лигаси тарихидаги энг узун голни урди

29 октябрь куни Кипрнинг "Омония" жамоаси ўз уйида Нидерландиянинг ПСВ жамоасини қабул қилди.

Кипрликлар 1:2 ҳисобида ютқазишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида “Омония” футболчиси Жорди Гомес 56 метрдан дарвоза томон зарба бериб, турнир тарихидаги энг узун голни урди.

Таъкидланишича, Гомес 22 октябрь куни Белгиянинг "Стандард" жамоасига қарши ўйинда 50 метрдан гол урган Шотландиянинг “Рейнджерс” футболчиси Кемар Руфанинг рекордини янгилаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!