"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш" дирекцияси давлат унитар корхонасига директор тайинланди

"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш" дирекцияси давлат унитар корхонасига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022-йил 20-сентябрдаги буйруғи билан Умед Фармонқулович Ражабов “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш” дирекцияси давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Умед Ражабов 2002-2006-йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган. Спортдаги фаолиятини эса 2009-йилда Самарқанд туман ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бўлимида спорт ишлари бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.

2010-йилдан 2017-йилга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўлими бош мутахассиси, бўлим мудири, 2017-2018-йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Спорт ва саломатлик бўлими бошлиғи, 2019-2021-йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ва 2021-2022-йилларда Туризм ва спорт вазирлиги Спорт федерация(ассоциация)лари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда 2022-йил 3-мартдан эса Спортни ривожлантириш вазирлиги Оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!