Олтиариқда собиқ омбор мудири 807 млн сўмлик кўмирни “еб кетди”

Олтиариқда собиқ омбор мудири 807 млн сўмлик кўмирни “еб кетди”

Олтиариқ кўмир омборидаги 807,1 миллион сўмлик талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!