Олмаота шаҳридаги Абилайхон Костеев номидаги музейга "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" номли китоб-альбомлар топширилди

Олмаота шаҳридаги Абилайхон Костеев номидаги музейга "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" номли китоб-альбомлар топширилди

Олмаота шаҳридаги Абилайхон Костеев номидаги музейга "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" номли ноёб 50 жилдли китоб-альбомлар топширилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бу китобларда хориж музейларида сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан боғлиқ нодир экспонатлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Музейларга китоб совға қилиш Ўзбекистон миллий маданияти учун катта аҳамиятга эга, чунки бу мамлакатнинг ноёб меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш имконини беради, шунингдек, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини жаҳон миқёсида ўрганишга хизмат қилади.

Китобларни топшириш тадбирида иштирок этган мамлакатимиз дипломатлари ва музей раҳбарияти "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" китоб-альбомлари Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Музей директори Гулаим Жумабекова бундай қимматли маданий меросни қабул қилиш ва ўрганиш катта шараф эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у Ўзбекистон тарихига оид бебаҳо материалларни ўз ичига олган китобларни музей экспозициясига совға қилингани учун миннатдорлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!