Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси 2-мусобақасининг ғарбий минтақасида тўртинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турда "Насаф" клуби Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионида "Ал Ҳусайн" жамоасига қарши навбатдаги ўйинини ўтказади. Бу учрашув маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Учрашувда "Насаф" тўлиқ қизил рангли спорт формасида, "Ал Ҳусайн" эса сариқ ва қора рангли либосда майдонга тушади. Мазкур беллашувни суриялик ҳакамлар бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси 2-мусобақасининг “D” гуруҳидан ўрин олган "Ал Ҳусайн" – "Насаф" жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин 2:1 ҳисобида якунланган эди. Умид қиламизки, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” клуби ушбу мағлубиятга муносиб жавоб бера олади.
Айни дамда гуруҳда “Шабаб Ал-Аҳли” ва "Ал Ҳусайн" 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланган. “Насаф” эса 4 очко билан учинчи ўринга жойлашди. “Кувайт СК” уч ўйиндаги мағлубият эвазига сўнгги поғонада қолди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Калифорния маъмурияти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятига ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юборишни ташкил этишда ёрдам бермайди.
Сўнгги бир кун ичида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида Save the Children ва World Central Kitchen гуманитар ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди.
Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.