ОЧЛ. «Навбаҳор» ва ОКМК иштирокидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи аниқ бўлди

ОЧЛ. «Навбаҳор» ва ОКМК иштирокидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи аниқ бўлди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсларда иштирок этадиган Ўзбекистон клублари ўйинини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.

“Навбаҳор” жамоаси 23 октябрь куни 3-тур доирасида Эроннинг “Нассажий Мозандарон” клубини қабул қилади. Мазкур беллашувда қатарлик Салмон Аҳмад Фалаҳий бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.

ОКМК эса 23 октябрь куни Эроннинг “Сепаҳон” клубини қабул қилади. Мазкур беллашувни кувайтлик Аҳмад Алалий бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

ОЧЛ. 3-тур
23 октябрь, душанба
“Навбаҳор” (Ўзбекистон) – “Нассажи Мозандарон” (Эрон)
Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳий (Қатар)
Ёрдамчи ҳакамлар: Рамзан Саид Ал Наэмий, Мажид Ҳудаирес Ашшаммарий (иккаласи ҳам Қатар)
Захира ҳаками: Хеттиканканамге Кришанта Дилан Перера (Шри Ланка)
ВАР: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим (Қатар)
АВАР: Муҳаммад Аҳмад Муҳаммад (Қатар)
Назоратчи: Солиҳ Муҳаммад Абдулла Ҳасан Ал-Марзуқий (БАА)
Комиссар: Минду Доржи (Бутан)
Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов
Маҳаллий бош координатор: Жаҳонгир Раҳматуллаэв.

ОКМК (Ўзбекистон) – “Сепаҳон” (Эрон)
Бош ҳакам: Аҳмад Алалий (Кувайт)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳади Аланезий, Аҳмад Аббос (иккаласи ҳам Кувайт)
Захира ҳаками: Хироки Касахара (Япония)
ВАР: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
АВАР: Абдуллоҳ Алкандарий (Кувайт)
Назоратчи: Али Ҳамад Мадҳад Саиф Албедвавий (БАА)
Комиссар: Али Ҳамуд Ал-Наимий (Қатар)
Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов
Маҳаллий бош координатор: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!