Нукусда ҳайдаб қочган автомашинани ағдариб юборган шахс қўлга олинди

Нукусда ҳайдаб қочган автомашинани ағдариб юборган шахс қўлга олинди

2019 йил 14 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри Қизкеткен маҳалласида яшовчи Р.Ш., Т.Ешанов кўчасида жойлашган ресторан олдида Б.А. томонидан қаровсиз қолдирилган Дамас русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, П.Сейтов кўчасида бошқарувни эплай олмай автомашинани ағдариб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида Р.Ш. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!