Нукусда фожиа: 57 ёшли аёлнинг жасади топилди

Нукусда фожиа: 57 ёшли аёлнинг жасади топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жорий йил 7 июнь куни соат 05.53ларда Саранча элати Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.Б.га тегишли 1500 дона пресс сомонлар ғарамида ёнғин бўлиб, ёнғин ўчирилгач дала майдоннинг 70 кв.м майдонида 500 дона пресс сомонлар тўлиқ ёниб зарар кўрганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ёнғин ўчирилгач Нукус шаҳар Саранча элати Амударё маҳалласида яшаган 57 ёшли Г.Т.исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!