Нукусда 55 метрлик устунларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари ўрнатилди

Нукусда 55 метрлик устунларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари ўрнатилди

18 август куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда баландлиги 55 метр келадиган, ёнма-ён жойлашган флагштокларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат байроқлари ҳилпирай бошлади.

Байроқлар ўлчами 12 метрга 24 метрни ташкил қилади. Байроқлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва шоир Ажиниёз ҳайкали олдида ўрнатилган.Бундан аввалроқ музей олдида "I love Nukus" ёзуви пайдо бўлганди. Июль ойида Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида 65 метрлик устунда ўлчами 10 метрга 20 метрлик Ўзбекистон байроғи ўрнатилганди. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!