Носоз мотоцикл учун тўланган 21 миллион сўм харидорга қайтарилди

Носоз мотоцикл учун тўланган 21 миллион сўм харидорга қайтарилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М. Aбдуллаевдан мурожаат келиб тушди. Унга кўра у 21 миллион сўмга мотоцикл харид қилгани аммо нуқсонли чиққани боис қайтариб олиб бориб берса, сотувчи олмаганидан шикоят қилган.

Фуқаро мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ҳамда Федерациянинг Низомига мувофиқ тегишли тартибда ўрганиш ўтказилиб, фуқаро мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Аниқроқ айтганда мотоцикл учун тўлаган 21 миллион сўм пули фуқарога қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Федерация аралашуви билан олиб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!