Норвегия Россия билан чегарасига панжара ўрнатиши мумкин.
Бу ҳақда Норвегия адлия вазири Эмили Энгер Мел маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, расмийлар Финляндия чизиғи бўйлаб Россия билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича "бир қанча чора-тадбирлар"ни кўриб чиқмоқда, булар қаторида тўсиқлар ўрнатиш, чегарачилар сонини кўпайтириш ёки назоратни кучайтириш чоралари бор. Чегарага яқинлашаётган одамларни аниқлаш учун панжара ичига датчиклар ўрнатилиши ҳам мумкин.
"Агар чегарадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашса, Норвегия ҳукумати уни қисқа фурсатда ёпишга тайёр", деди Энгер Мел.
Финляндия 2023 йил охирида Россиядан келган барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпганди ва ҳозирда умумий узунлиги 200 километргача бўлган чегара панжарасини қурмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.