Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour-2023 турнирида 3-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour-2023 турнирида 3-ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида кеча ярим финалнинг иккинчи сет баҳслари ўтказилди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, афсуски, Уэсли Со устидан ғалаба қозона олмади. 1-сетда ютган Нодирбек, 2-сетда 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шундан сўнг, 3-сетга старт берилди. Дастлабки 2 та партия дуранг билан тугагач, Армагеддон, яъни ҳал қилувчи тай-брек ўйинига навбат келди. Қора доналарда рақибидан 5,5 дақиқа камроқ вақт билан ўйнаган Нодирбек яхши позицияда эди, дуранг ҳам уни қаноатлантирарди. Аммо биттагина, атиги биттагина хато юриш натижасида устунликни бериб қўйди. Тажрибали Уэсли Со бу имконни қўлдан бермади ҳамда ғалаба қозониб, финалга чиқди.

Иккинчи ярим финалда Магнус Карлсен ортиқча қийинчиликсиз Фабиано Каруана устидан ғалаба қозонди.

Нодирбек ҳамда Фабиано турнирда 3-ўринни қўлга киритди ва ҳар бири 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот олади.

Турнирдаги супер иштирок ва ҳаяжонли дамлар учун Нодирбекка катта раҳмат! Баракалла! Энди Самарқандда бўладиган рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам унга омад тилаймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!