"Нима учун руслар Украина пойтахтини "қора туш"га айлантирган бир пайтда Москва аҳолиси дам олишади?" — Киев мэри

"Нима учун руслар Украина пойтахтини "қора туш"га айлантирган бир пайтда Москва аҳолиси дам олишади?" — Киев мэри

Meduza нашри Киев мэри Виталий Кличконинг кечаги сўзларига эътибор қаратмоқда. Кличко 29 май оқшомида Киевга ҳужумлари кучайиб бораётганини телевидение орқали изоҳлар экан, Украина Бош штаби раҳбари Валерий Залужнийга савол йўллади:

"Мен тушунолмайдиган бир нарса бор ва бу саволни жаноб Залужнийга беришим мумкин. Руслар Украина пойтахтини "қўрқинчли туш"га айлантираётган бир пайтда нега Россия пойтахти Москва аҳолиси дам олишади? Шундай иш қилиш керакки, уларнинг ҳар бири Киев деярли бир ярим йилдан бери бошдан ўтказаётган шундай шароитда яшаш нимани англатишини ҳис қилсин".

30 май куни эрталаб Москвага учувчисиз самолётлар ҳужум қилди. Дронлар турар-жой биноларига зарба берди. Расмийларга кўра, икки киши шифокорларга мурожаат қилган.

Шунингдек, 30 майга ўтар кечаси Киевга ҳужум уюштирилди (бир суткада учинчи марта). Дроннинг вайроналари кўп қаватли бинога зарар етказган, натижада бир киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши касалхонага ётқизилган.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!