“Николай” олтин тангаларини олиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

“Николай” олтин тангаларини олиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида 8 дона “Николай” тангасини олиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Б.А.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик натижада юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхоначининг оғзаки сўровида айтилмаган 8 дона Россия империясида зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Тангаларни олиб чиқиш учун фуқарода тегишли идоралар томонидан бериладиган рухсатномалар бўлмаган.
“Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас”, - дейилган ДБҚ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!