Қирол Чарльз III ўғли Гаррининг муҳим илтимосини рад этган Бекхэм билан учрашди
![Қирол Чарльз III ўғли Гаррининг муҳим илтимосини рад этган Бекхэм билан учрашди Қирол Чарльз III ўғли Гаррининг муҳим илтимосини рад этган Бекхэм билан учрашди](/photos/news/jowWwUx90SJAqIH.jpeg)
Британия қироли Чарльз III Англиянинг собиқ футболчиси ва “Интер Майами” хўжайини Дэвид Бекхэм билан учрашди.
Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар берди.
10 май куни Чарльз III Дэвид Бекхэм билан учрашди. Журналистларнинг ёзишича, монарх ва собиқ футболчи The King's Foundation хайрия ташкилоти фаолиятини муҳокама қилган. Йиғилиш Бекхэм Британия қиролининг кенжа ўғли шаҳзода Гарри билан мулоқот қилишдан бош тортганидан кейин бўлиб ўтди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).