Россия Ғарб санкцияларига қарамай, Испания бозорига суюлтирилган газ (LNG) етказиб берувчи асосий таъминотчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Enagás компанияси маълумотларига таяниб, «ТАСС» ёзмоқда.
Энергетика компанияси маълумотларига кўра, 2024 йил апрель ойида Мадрид Россия Федерациясидан 5 342 ГВт / соат LNG сотиб олди , бу умумий импортнинг деярли 20 фоизини ташкил этди ва Москва ушбу ёқилғини қиролликка етказиб бериш бўйича Жазоирдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Испания Россиядан 26 854 ГВт/соат кўк ёқилғи сотиб олди ва Россиянинг ҳажми бўйича иккинчи йирик етказиб берувчи мақомини сақлаб қолди.
«Испания 2022-2023 йилларда Европа Иттифоқида Россия LNGнинг асосий харидорига айланди», деди ўтган йили Россиянинг Мадриддаги элчиси Юрий Клименко.
Унинг тушунтиришича, иқтисодий нуқтаи назардан газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли йирик шартномани бузиш испан томони учун фойдасиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.