Британия Грузияни танқид қилди

Британия Грузияни танқид қилди

Британия Ташқи ишлар вазири Девид Кемероннинг айтишича, Грузиядаги хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳаси нодавлат ташкилотлар фаолиятини чеклайди.

«Биз Грузия халқини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Биз бу қонун лойиҳаси нотўғри эканлигини аниқ айтдик. Аслида, дунёнинг кўплаб мамлакатлари фуқаролик жамиятини чеклаш ва улар назорат қилмайдиган ҳар қандай хорижий нодавлат ва хайрия ташкилотларига қарши чиқиш учун шунга ўхшаш қонунларни қабул қилмоқдалар», деди Кемерон Sky News телеканалига берган интервьюсида. Унинг фикрига кўра, бу авторитар режимга хос бўлган глобал муаммо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!