Неймар яна бир катта турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлди

Неймар яна бир катта турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси шифокори Ласмар ҳужумчи Неймар 2024 йилги Америка Кубогида иштирок этмаслигини айтди. Турнир 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

“Ҳали эрта, реабилитация курсини тезлаштиришдан фойда йўқ. Биз уни 2024 йилги Европа мавсуми бошида, яъни август ойида қайтишга тайёр бўлишини кутамиз", - деди Ласмар.

18 октябрь куни Неймар Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасидаги Уругвайга қарши ўйинида (0:2) оғир жароҳат олганди.

Ушбу ёзда ҳужумчи "ПСЖ"дан Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубига ўтган эди. У жамоа сафида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!