Nexia Россияда энг машҳур хорижий машиналар рейтингидан ўрин олди

Nexia Россияда энг машҳур хорижий машиналар рейтингидан ўрин олди

Автостат таҳлилий агентлиги маълумотига кўра, KIA Rio Россияда энг машҳур хорижий машина деб топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Мамлакатда ушбу автомобиль моделининг 752 минг нусхаси мавжуд. Корея автосаноатининг яна бир вакили Hyundai Solaris 739 минг дона автомобиль билан иккинчи ўринни эгаллади. Ford Focus эса 737 минг дона автомобиль билан рейтингнинг учинчи поғонасидан ўрин олди.

Рейтинг топ-10 талигига, шунингдек, Toyota Corolla, Renault Logan, Chevrolet Niva, Volkswagen Polo, Toyota Camry, Daewoo Nexia ва Skoda Octavia ҳам киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!