"Шимолий Атлантика альянси Сеул билан КХДРнинг Россиянинг Украинага қарши урушида эҳтимолий иштирокига муносабатини муҳокама қилади", деб ёзади нашр. Bloomberg суҳбатдошларига кўра, NATO'нинг потенциал жавоб чоралари чекланган, аммо улар “Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида ҳамкорликни кучайтиришни ўз ичига олиши мумкин”.
"Бундан ташқари, Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Сеулни Киевга кўпроқ тўғридан-тўғри ёрдам беришга, жумладан, ҳалокатли қуроллар етказишни таклиф қилишга ундаши мумкин", дейилади хабарда.
Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Пхенян иккинчи гуруҳ аскарларини Россия Федерациясига ўқув машғулотларида қатнашиш учун жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда, айни пайтда Россиянинг Узоқ Шарқ минтақаларида Шимолий Корея махсус кучларининг 1500 нафар аскари бор. Сеулнинг фикрича, КХДР Россия Федерацияси билан Украинага қарши урушда 10 мингга яқин шимолий кореялик иштирок этиши бўйича келишиб олган. Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Москва уларни август ойидан бери Украина Қуролли кучларининг ҳарбий амалиёти давом этаётган Курск вилоятига жўнатади.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.
🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Мюнхен аэропортида икки йилдан ортиқ ишламай турган Россия самолёти тўхташ жойи учун астрономик сумма – 460 минг евро тўлаб, Россия Федерациясига уча олди.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.