Наманганда янги наъмунавий уй яшашга яроқсиз бўлиб чиқди

Наманганда янги наъмунавий уй яшашга яроқсиз бўлиб чиқди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи Қосимов Азамат ёзма мурожаат этган.

"Xabar.uz" нашрига кўра, аризада «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖнинг 2018 йил 14 май кунги 11-сонли шартномасига асосан Чортоқ туман Дўстлик МФЙ худудидаги уч қаватли наъмунавий уй жойидан бирини фуқаро Қосимов Азамат 120 млн сўм эвазига олганлиги аммо уй шартномада белгиланган тартибда таъмирланмаганлиги сабабли муаммолар юзага келганлиги, юқори қаватдан сув ўтиб кетгани сабабли ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаат ўрганилиб, Федерация аралашувидан кейин хонадоннинг таъмирталаб жойлари истеъмолчи истагига мувофиқ ва шартномада кўрсатилган ҳолатга келтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!