Наманганда қоидабузар ҳайдовчи аёлнинг дугонаси сўроққа тутилди (видео)

Наманганда қоидабузар ҳайдовчи аёлнинг дугонаси сўроққа тутилди (видео)

Аввалроқ, Наманганда аёл ҳайдовчи ЙҲХБ ходимларини ҳақорат қилиб, қоидабузарликка йўл қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Хабарда қоидабузар аёл ҳайдовчининг ёнида йўловчи дугонаси ҳам борлиги қайд этилган.

Шуни куни З.Н. сўроққа тутилди. У ўртоғини бунгача ҳам икки марта ЙПХ ходимларига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирганини, учинчи марта соҳа ходимлари томонидан тўхтатилганда қайсарлик қилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, у ҳомиладор эканлигини ва жаҳл устида ножўя гапларни айтгани учун кечирим сўради.

"Ҳайдовчи қоидабузар қиз эса Наманган шаҳрини тарк этган", - дейилган ИИБ хабарида.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!