Наманганда «Damas» ҳайдовчиси фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Наманганда  «Damas» ҳайдовчиси фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Маълум бўлишича, воқеа шу куни соат 13:45 атрофида Сутлибулоқ маҳалласида содир бўлган. Янгиқўрғон туманида яшовчи 52 ёшли фуқаро «Damas»ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда йўлни кесиб ўтаётган 1946 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Қайд этилишича, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 1 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!