Наманганда болаларни қаровсиз қолдирган тарбиячиларга “ҳайфсан” берилди

Наманганда болаларни қаровсиз қолдирган тарбиячиларга “ҳайфсан” берилди

Наманган вилоятидаги боғча тарбиячилари ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани сабабли жазоланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, М.Т. 2019 йилда туғилган ўғли борадиган Поп туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари 21 феврал куни гуруҳдаги болаларни қаровсиз қолдиргани, шу сабабли у тарбиячиларга эътироз билдирганини маълум қилган.

Шундан сўнг, тарбиячилар унинг фарзандига руҳий босим ўтказиб, уни ҳақорат қилгани айтилган. Ота уларга нисбатан қонуний чора кўриб, фарзандининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ушбу ҳолатни атрофлича ўрганган. Натижада ходимлар ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани аниқланган.

Тарбиячиларга нисбатан Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 1-бандига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!