Наманганда 8 ёшли бола 1 яшар синглисини куйдириб қўйди

Наманганда 8 ёшли бола 1 яшар синглисини куйдириб қўйди

2019 йил 18 апрель куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси 8 ёшли А.Т. назоратсиз қолиши оқибатида ҳовлисида турган елим идишда бўлган пропан газ суюқлиги қопқоғини очиб гугурт чақиб юбориши оқибатида аланга ҳосил бўлиб ўзи ва шу ерда бўлган, 1 яшар синглиси куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда техника хавфсизлигига риоя қилинг ва фарзандларингизни назоратсиз улардан фойдаланишига йўл қўйманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!