Наманганда 62 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

Наманганда 62 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшаган 62 ёшли Ж.Ш. (аёл)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган.

 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор қандли диабет (II тип, инсулинга муҳтож шакли), бронхиал астма каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

20 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, унга ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган ҳамда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!